Ушбу китоб қисқача суратда мусулмон киши ҳаётида муҳтож бўладиган Қуръон, тафсир, фиқҳий ва эътиқодий масалалар, фазоили аъмол ва бошқа мавзуларни ўз ичга олган бўлиб китоб икки қисмдан иборат: Биринчи: Қуръони каримнинг охирги уч пораси Муҳаммад Ашқарнинг "Зубдатут Тафсир" тафсири билан бирга. Иккинчи: Муслулмонга ҳаётида муҳим бўлган масалалар баёни. Тажвид, эътиқод бобида 62 савол, тавҳид масаласида эркин баҳслашув, ислом аҳкомлари (калимаи шаҳодат, таҳорат, намоз, закот, ҳаж) умумий фоидалар, руқя, дуо, азкор, 100 фазилат ва 70 манҳийёт, таҳорат одоби ва намозни суратлар ёрдамида ўргатиш.
Author: Бир гуруҳ олимлар
Publisher: http://www.tafseer.info
Қаршингиздаги ушбу китоб Шайх ибн Усаймийн қаламларига мансуб бўлиб унда Рамазон ойига алоқадор бўлган муҳим масалалар кунлик дарс шаклида баён қилинади. Китобнинг ўзбек тилига таржимаси 29 рамазон 1428 ҳижрий (11.10.2007) йил тугалланди. Таржима «Ислом нури» веб саҳифаси қошида амалга оширилди. Қуръон оятлари таржимасида Алоуддин Мансурнинг изоҳли таржимасидан фойдаланилди.
Author: Муҳаммад ибн Солиҳ Ал-Усаймийн
Publisher: http://www.islamnuri.com
Рамазон фазилати ва унинг хусусиятлари ва одоблари ҳақида қисқача қўлланма
Author: Абдулқайюм Абдулғаффорхон
Reveiwers: Шамсуддин Дарғомий
Ҳурматли китобхонлардан илтимосимиз шулки, мерос тақсимини ҳаётга татбиқ этишда мазкур қўлланмадан бирор кимса манфаатини кўзламаган ҳолда, уламолар билан бамаслаҳат истифода этадлар, деб умид қиламиз.
Author: Нуриддин Муслиҳиддин Бухорий Шаҳрисабзий
Reveiwers: Шамсуддин Дарғомий
Translators: Шокирхўжа Андижоний
Азиз, ўқувчи биродарим, ушбу қўлингиздаги китобча Имоми Аъзам Абу ҳанифа мазҳабидаги шаръий ҳукмларни ўз ичига олган Тасхили Зарурий номли китобнинг биринчи ва иккинчи қисмининг адабий ўзбек тилига баъзи биродарларимиз ёрдамида қилинган таржимасидир
Author: Муҳаммад Ошиқ Илоҳий
Reveiwers: Зиёуддин Мансур - Зиёуддин Мансур
Translators: Зиёуддин Муҳаммад Бек
Бу китоб тавҳид мавзусида бўлиб, уни мухтасар шаклда ва иборалари енгил бўлишига ҳаракат қилдим. Уни буюк алломалар, хусусан шайхулислом Ибн Таймия, аллома Ибнул Қоййим, Муҳаммад ибн Тамимий ва унинг шогирдлари бўлмиш муборак даъват имомлари китобларидан иқтибос қилдим.
Author: Солиҳ ибн Ал-Фавзон Ал-Фавзон
Publisher: http://www.islamnuri.com